“Sotheby’s” да қадимги Ўзбекистон кўйлаги 700 минг долларга сотилади

164

Айтилишича, кўйлак Сўғдлар империяси зодагонига тегишли бўлган. Бу кўйлак  “Sotheby’s” аукцион уйида сотувга қўйилган. Кўйлак асли ипакдан тикилган ва унинг ёши 1.000 йил атрофидадир. Кўйлакда ўрдак сурати ва унинг тумшуғида  марварид – маржон тақинчоқлари мавжуд. Бу кўйлак 1.000 йиллар давомида Ўзбекистон ёки Тожикистон ҳудудида бўлган.  “Sotheby’s” аукцион уйининг шарқ бўлими бошлиғи Бенедикт картер айтишича, бундай сақланган нодир кўйлакнинг  борлиги жуда ҳам ажойиботдир.