Forbes дунёдаги энг бой кишилар рўйхатини эълон қилди

196

АҚШнинг  машҳур “Forbes” нашри 2017 йилги дунёнинг энг бой кишилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, 2017 йил дунёнинг энг бой кишиси  номига биринчи бор, “Amazon” компанияси раҳбари  Джефф Безос муносиб топилди. У ўзгармас  “бойвачча” Билл Гейтс ўрнини олишга муваффақ бўлди. Джефф Безоснинг сармояси 112 млрд. долларга баҳоланиб, 100 млрд. долларлик чизиқдан ўтган биринчи бой ҳисобланади. “Amazon” компаниясининг  акциялари 2017 йил  60 % га  қимматлаб, қўшимча  39 млрд. доллар фойда келтирди. Иккинчи ўринни,   90 млрд. доллар билан Билл Гейтс эгаллади. Учинчи ўринни, 84 млрд. доллар билан АҚШлик Уоррен Баффет эгаллади. Тўртинчи ўринни, Бернар Арно  72 млрд. доллар ва бешинчи ўринни,  Facebook  асосчиси  Марк  Цукерберг 71 млрд. доллар билан эгаллади. Умумий ҳисобда рўйхатга, 2208 та миллиардер киритилди.

it