2018 йилги ҳаж маълумотлари эълон қилинди

49

Бу йилги ҳаж мавсумида 1.756.039 мусулмон ҳаж ибодатини адо этишга муваффақ бўлди, дейди Саудия Арабистони ҳаж вазири Абдулазиз бин Сауд бин Ноиф бин Абдулазиз. Шулардан,  53% (930.030 та) эркаклар,  47% (826.009 та) аёлларни ташкил қилган. Ўтган йилга қараганда 1.666  киши кўпроқ  мусулмон ҳаж учун келган. Ҳажни адо қилиш учун келган ҳожиларнинг  1.654.265 киши ҳаво транспортида, 85.611 киши ер юзи транспортида, 16.163 киши денгиз йўллари билан келишган. 2018 йилги ҳаж мавсумида дунёнинг 165 миллати аъзолари ҳажга ташриф буюришган.

Эътиборлиси шуки, бу йилги ҳажда Буюк Британия мусулмон ҳарбийлари учун ҳаж ва умра зиёрати ташкиллаштирилган. Британия ҳарбийлари бу йилги ҳажга капеллан Асим Ҳафиз билан биргаликда келишган.