Ҳалқаро конференцияда маъруза

175

Ҳурматли устоз Раҳимберди домла Раҳмонов Индонезия давлати Богор шаҳрида Ҳалқаро илмий конференцияда қатнашмоқдалар. Конференция уч кунлик бўлиб, кеча Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан сўзга чиқиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, улуғ алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ҳақларида маъруза қилдилар. Шунингдек, конференция қатнашчиларини Ўзбекистон Республикасига саёҳат учун таклиф қилдилар. Конференция давом этмоқда.