Ҳайдаробод “Чор минор” масжиди

21

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида “Чор минор” масжиди мавжуд бўлиб, бу масжид 1591 йил Султон Мухаммад Қули Қутб Шоҳ даврида қурилган. Ўша замонда вабо касали тарқалиб, кўп инсон нобуд бўлган экан. Шоҳ ҳазратлари дуо қилиб агар вабо кетса шу дуо қилган ўрнимни катта масжидга айлантираман деган экан. Масжид тўртбурчак кўринишда бўлиб, унинг тшрт томонида тўрт минора қад  кўтарган. Ҳар бир миноранинг бўйи 56 метр келади ва минорачиқиш зиналари сони 149 тадир.

Масжид гранит аралашмасидан бунёд қилинган. Шунингдек, масжид атрофи  бўйи 11 метр, эни 20 метр  келадиган арка билан ўралгандир. Масжид қуббаси Испания меъморчилиги асосида қурилган.