“Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасида иштирок этиш учун араб тилини билиш талаб этилади

244

Аввалроқ, мамлакатимиз қатор ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақаси жорий йилнинг майиюнь ойларида ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақанинг ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан қуйидаги қўшимча маълумотларни эълон қиламиз:

  1. “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг биринчи шарти Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш.

Мусобақанинг биринчи шартида икки буюк имомлар – Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид битта савол берилади. Мазкур муҳаддислар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларга қулайлик яратиш ҳамда баҳолаш тизимида  шаффофликни таъминлаш мақсадида қуйидаги адабиётлардан фойдаланилди:

  1. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Имом Ал-Бухорий баракоти” китоби;
  2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” туркумли китобининг 1-жузи;
  3. “Олтин силсила” (Таржимонлар жамоаси) туркумининг 1-жузи;
  4. “Сунани Термизий” (Таржимон, шарҳ ва изоҳлар муаллифи: Мирзо Кенжабек) асарининг 1-жилди;
  5. Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий. Мусанниф: Жалолиддин Ҳамроқулов.
  6. “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасинингиккинчи шарти берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш).

Маълумки, мусобақа учун Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Адаб ал-муфрад” китобидан одоб-ахлоққа доир икки юзта ҳадис танлаб олиниб, уларни Ёшлар Иттифоқи ташкилотининг жойлардаги вакилликларига ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ва жойлардаги вакилликларига етказилган.

Иккинчи шартда мазкур икки юзта ҳадислардан бири танлаб олиниб, билетда ҳадиси шарифнинг араб тилидаги матни тўлиқ берилади. Иштирокчидан шартга кўра, таржима қилиб, сўнг ундан олинадиган фойдалар, тушуниладиган мазмунларни шарҳлаб, ўзи англаган маъноларни тушунтириб бериши талаб этилади.

Эслатма:

Бу шартда ҳадисларни чуқур шарҳлаш талаб этилади. Тақдим этилган ҳадисларга берилган қисқача изоҳларнинг ўзи билан кифоялаништўлиқ жавоб ҳисобланмайди. Шунинг учун берилган икки юзта ҳадиснинг батафсил шарҳларини ўқиб, ўрганиб бориш тавсия этилади. “Ал-Адаб ал-муфрад”нинг араб тилидаги шарҳлари ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламига мансуб “Одоблар хазинаси” китобидан ҳам мазкур ҳадисларга берилган чуқур шарҳларни ўқиб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

  1. “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасинингучинчи шарти ҳадисни араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш.

Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилади. Иштирокчидан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериши талаб этилади.

Билетнинг намунавий шакли қуйидагича:

  1. Имом Бухорийнинг Бухоро ҳамда турли шаҳарлардаги устоз ва шогирдларини баён қилинг.
  2. Қуйидаги ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилинг ва ундан олинадиган фойдаларни батафсил шарҳлаб беринг.

عَنْ أَبِي مُرَّةَ مَوْلَى عَقِيلٍ ، أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رضي الله عنه كَانَ يَسْتَخْلِفُهُ مَرْوَانُ ، وَكَانَ يَكُونُ بِذِي الْحُلَيْفَةِ ، فَكَانَتْ أُمُّهُ فِي بَيْتٍ وَهُوَ فِي آخَرَ . قَالَ : فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ وَقَفَ عَلَى بَابِهَا فَقَالَ : السَّلاَمُ عَلَيْكِ يَا أُمَّتَاهُ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ ، فَتَقُولُ : وَعَلَيْكَ السَّلاَمُ يَا بُنَيَّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ ، فَيَقُولُ : رَحِمَكِ اللَّهُ كَمَا رَبَّيْتِنِي صَغِيرًا ، فَتَقُولُ : رَحِمَكَ اللَّهُ كَمَا بَرَرْتَنِي كَبِيرًا ، ثُمَّ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْخُلَ صَنَعَ مِثْلَهُ

  1. Қуйидаги ҳадиси шарифларни давом эттиринг.

. عن أُسَيْد بْنِ عَلِيِّ بْنِ عُبَيْدٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا أُسَيْدٍ يُحَدِّثُ…

. عَنْ مُوسَى بْنِ عَلِيٍّ ، عَنْ أَبِيهِ رضي الله عنه ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ لِسُرَاقَةَ بْنِ جُعْشُمٍ :…

. عَنْ عِكْرِمَةَ بْنُ عَمَّارٍ قَالَ : حَدَّثَنَا عَلْقَمَةُ بْنُ بَجَالَةَ بْنِ زَيْدٍ قَالَ : سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ : وَلاَ يَبْدَأُ…

. عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ : خَدَمْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَشْرَ سِنِينَ…

. عَنْ يَعْلَى بْنِ مُرَّةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ : خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، وَدُعِينَا…

“ҲАДИСИ ШАРИФ БИЛИМДОНИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ШАРТЛАРИ БЎЙИЧА БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

         Мусобақа умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

  1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш – 20 балл
  2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) – 30 балл
  3. Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш – 50 балл

 

1.     Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш Умумий

20 балл

А. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотлар тўғри, илмий асосланган бўлса 16 — 20
Б. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотларда хатоликлар бўлса 11 — 15
В. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисидаги маълумотларга қисман жавоб берса 6 – 10
Г. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини кўп хатолар билан жавоб берса ва унга тўғри, илмий асосланган далилларини  келтира олмаса 1 – 5
Д. Саволга умуман жавоб бермаса 0
2.     Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) Умумий

30 балл

А. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни тўлиқ баён қилса 23 — 30
Б. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни қисман баён қилса 16 — 22
В. Ҳадисни хато ўқиб ва қисман таржима қилиб, фойдаларни баён қилса 8 — 15
Г. Ҳадисни ўқий олмаса, таржима ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилишда жиддий хатоларга йўл қўйса 1 — 7
Д. Умуман жавоб бера олмаса 0
3.     Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш 50
А.Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини саҳобий билан тўлиқ ёддан айтиб берса 38 — 50
Б. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини қисман ёддан айтиб беришда ва соҳобийнинг исмини тўғри айтиб берса 26 — 37
В. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёддан айтиб беришда ёки соҳобийнинг исмини айтишда хатоликларга йўл қўйса 14 — 25
Г. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёки соҳобийнинг исмини ёддан айтиб бера олмаса 1 — 13
Д. Умуман жавоб бера олмаса 0

Изоҳ: Иштирокчи ҳадиси шариф матнини айтишда хатога йўл қўйса, 3балл,  саҳобийларнинг исмини айтишда хато қилса, умумий баллдан 1балл йўқотади.

“Ҳадиси шариф билимдони” танловида баҳолаш мезонлари қандай?

Аввалроқ, мамлакатимиз қатор ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақаси жорий йилнинг май июнь ойларида ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақанинг ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда шартлари юзасидан қўшимча маълумотларни ҳам эълон қилган эдик.

Қуйида мусобақа шартларида иштирок этган иштирокчиларни баҳолаш мезонлари билан танишинг:

Мусобақа умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

  1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш – 20 балл
  2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) – 30 балл
  3. Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш – 50 балл

 

1.     Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш Умумий

20 балл

А. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотлар тўғри, илмий асосланган бўлса 16 — 20
Б. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиб берса ва келтирилган маълумотларда хатоликлар бўлса 11 — 15
В. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисидаги маълумотларга қисман жавоб берса 6 – 10
Г. Муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий фаолиятини кўп хатолар билан жавоб берса ва унга тўғри, илмий асосланган далилларини  келтира олмаса 1 – 5
Д. Саволга умуман жавоб бермаса 0
2.     Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) Умумий

30 балл

А. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни тўлиқ баён қилса 23 — 30
Б. Ҳадисни тўғри ўқиб, тўлиқ таржима қилса ва ундан олинадиган фойдаларни қисман баён қилса 16 — 22
В. Ҳадисни хато ўқиб ва қисман таржима қилиб, фойдаларни баён қилса 8 — 15
Г. Ҳадисни ўқий олмаса, таржима ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилишда жиддий хатоларга йўл қўйса 1 — 7
Д. Умуман жавоб бера олмаса 0
3.     Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш 50
А.Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини саҳобий билан тўлиқ ёддан айтиб берса 38 — 50
Б. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини қисман ёддан айтиб беришда ва соҳобийнинг исмини тўғри айтиб берса 26 — 37
В. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёддан айтиб беришда ёки соҳобийнинг исмини айтишда хатоликларга йўл қўйса 14 — 25
Г. Боблар бўйича ҳадисларни араб тилидаги матнини ёки соҳобийнинг исмини ёддан айтиб бера олмаса 1 — 13
Д. Умуман жавоб бера олмаса 0

Изоҳ: Иштирокчи ҳадиси шариф матнини айтишда хатога йўл қўйса, 3балл,  саҳобийларнинг исмини айтишда хато қилса, умумий баллдан 1балл йўқотади.

ЎМИ Матбуот хизмати

“Ҳадиси шариф билимдони” Республика танловини ташкил этиш бўича Ишчи гуруҳи

ЎМИ Матбуот хизмати