Қуръон ила сўзловчи аёл

265

Абдуллоҳ ибн Муборак ҳикоя қиладилар: Байтуллоҳни ҳаж қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари ва равзаи мутоҳҳараларини зиёрат қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Йўлда кетаётганимда кимнингдир қораси кўринди. Кимлигини аниқлаш мақсадида яқинроқ бориб қарасам, устига жунли рўмол ёпиб олган аёл эканилигини билдим.

Сизга салом ва Аллоҳ (жалла жалолаҳу)нинг раҳмати-ю, барокати бўлсин, десам, у:سَلاَمٌ قَوْلاً مِنْ رَبٍّ رَحِيمٍ (يس: ٥٨)”Раҳим бўлган Роббдан “Салом” сўзи бордир.“(“Ясин” сураси 58-оят) деди.

-Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бу ерда нима қиляпсиз? десам, у:(مَنْ يُضْلِلِ اللهُ فَلاَ هَادِيَ لَهُ) (الأعرف – 186)”Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир“(“Аъроф” сураси, 186-оят) деди. Бундан билдимки, у йўлдан адашиб қолган.

Ундан:”Қаерга боришни хоҳлайсиз? деб сўрадим.(سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الأَقْصَى (الإسراء – 1)”Ўз бандасини кечаси Масжидул ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдирган зот пок бўлди”.(“Исро” сураси, 1-оят) деди. Билдимки, у ҳажни адо қилиб муқаддас уй (масжидул Ақсо) сари йўл олган.

Ундан:”Қанча вақтдан бери бу ерда турибсиз?” деб сўрадим.ثَلاَثَ لَيَالٍ سَوِيًّا (مريم – 10)”Саломат ҳолда уч кун” (“Марям” сураси, 10-оят) деди.

“Сизда егулик бирор нарсани кўрмаяпман. Шунча вақт нима танаввул қилдингиз?” деб сўрадим.هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ (الشعراء –  79)“Мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.(“Шуаро” сураси, 79-оят) деди.

“Ҳозир рамазон ойи эмаску?” деб сўрадим.وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ  (البقرة –  158)“Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир”, деди. (“Бақара” сураси, 158-оят).

“Аммо бизга сафарда рўза тутмоқ мубоҳ қилинган”, дедим.(وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ) (البقرة 184)“Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир”.(“Бақара” сураси, 184-оят) деди.

“Таҳорат қилиш учун сув борми?” деб сўрадим.(فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا) (النساء – 43)“Сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг” деди. (“Нисо” сураси, 43-оят).

“Нима учун сиз мен билан, мен гаплашганимдек гаплашмаяпсиз”, деб сўрадим.(مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلاَّ لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ) (ق – 18) “У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир”. (“Коф” сураси,18-оят), деди.

“Сиз қайси инсонлардансиз?” деб сўрадим.(وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولاً (الإسراء – 36)“Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар, масъулдирлар”. (“Исро” сураси, 36-оят) деди.

“Албатта мен хато қилдим. Мени маъзур тутасиз!?” дедим.(لاَ تَثْرِيبَ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ يَغْفِرُ اللهُ لَكُمْ) (يوسف – 92)“Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай”(“Юсуф” сураси, 92-оят)

“Хоҳласангиз сизни мана бу туямда карвонга етказиб қўйсам”? дедим. У:(وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللهُ) (البقرة – 197)“Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни билади”. (“Бақара” сураси, 197-оят) деди.

Мен туямни чўктирдим. Аёл: (قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ  (النور – 30) “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар”. (“Нур” сураси, 30-оят) деди.

Мен ундан кўзларимни олиб ерга қарадим-да, минаверинг дедим. У энди минаман деганида туя хуркиб кетиб, кийими йиртилди.Сўнг:(وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ) (الشورى – 30)“Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур”, (“Шуаро” сураси, 30-оят) деди.

“Туянинг оёқларини тушовлаб қўйгунимча кутиб туринг!” дедим.(فَفَهَّمْنَاهَا سُلَيْمَانَ) (الأنبيا – 79)“Бас, Биз уни Сулаймонга фаҳмлатдик”, (“Анбиё” сураси, 79-оят) деди.

Туяни тушовлаб бўлиб: “Мининг”, дедим. Минаётганида:(سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ) (الزخرف – 13-14) “Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз” (“Зухруф” сураси, 13-14-оятлар) деди.

Туяни тизгинини ушладимда, тезлатиб, бўкиртириб кетдим.وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ (لقمان – 19)“Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир“, (“Луқмон” сураси, 19-оят) деди.

Шундан сўнг мен оҳиста-оҳиста юриб, шеър тараннум қилиб, юра бошладим.(فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآَنِ) (المزمل – 20)“Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар”, (“Муззаммил” сураси, 20-оят) деди.

“Сизга жуда кўп яхшиликлар ато қилинибди”, дедим.(وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُولُو الأَلْبَابِ) “Фақат ақл эгаларигина эсларлар”, (“Бақара” сураси, 269-оят) деди.

Бироз юрганимиздан сўнг: “Турмуш ўртоғингиз борми?”, деб сўрадим.(يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لاَ تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ) (المائدة  – 101) “Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади”, (“Моида” сураси, 101-оят) деди.

Шундан сўнг жим бўлдим. Карвонга етгунимизча унга ҳеч нарса гапирмадим. “Ана бу карвонда сизникилардан бирор кимса борми? деб сўрадим.(الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا) (الكهف – 46) “Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир” (“Каҳф” сураси, 46-оят).

Билдимки, карвонда унинг болалари ва мол-мулки бор. Уларни ҳажда ишлари нима? дедим.(وَعَلاَمَاتٍ وَبِالنَّجْمِ هُمْ يَهْتَدُونَ (النحل -16)“Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар” (“Наҳл” сураси, 16-оят).

Билдимки, улар отлиқларга йўлбошловчи эканлар.”Мана бу чодирингизда кимингиз бор?” деб сўрадим.(وَاتَّخَذَ اللهُ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلاً) (النساء – 125)(وَكَلَّمَ اللهُ مُوسَى تَكْلِيمًا) (النساء – 164)(يَا يَحْيَى خُذِ الْكِتَابَ بِقُوَّةٍ) (مريم – 12) “Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди”, (“Нисо” сураси, 125-оят), “Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди” (“Нисо” сураси, 164-оят).“Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!”, (“Марям” сураси, 12-оят) деди.

“Эй Иброҳим, Эй Мусо, Эй Яҳё” деб чақирган эдим, қаршимга учта йигит чиқишди. Улар билан энди ўтирганимда оналари:(فَابْعَثُوا أَحَدَكُمْ بِوَرِقِكُمْ هَذِهِ إِلَى الْمَدِينَةِ فَلْيَنْظُرْ أَيُّهَا أَزْكَى طَعَامًا فَلْيَأْتِكُمْ بِرِزْقٍ مِنْهُ) (الكهف – 19) “Шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан  ризқ келтирсин”, (“Каҳф” сураси, 19-оят) деди. Улардан бири бориб таом олиб келди. Ҳалиги аёл:(كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الأَيَّامِ الْخَالِيَةِ) (الحاقة – 24)“Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин”, (“Ал-ҳаққоҳ” сураси, 24-оят) деди.

Мен йигитлардан: “Онангизни нимага бундай гапиришини тушунтириб беришларингизни хоҳлайман”, деб сўрасам, улар:”Онамиз хато сўз гапириб қўйишдан қўрқиб, қирқ йилдан бери фақат Қуръон ила сўзлайдилар. Хоҳлаган нарсасига Қодир зот (Аллоҳ) покдир”, деб жавоб беришди. Мен:(ذَلِكَ فَضْلُ اللهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ ) (المائدة – 54) “Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, хоҳлаган одамига беради. Аллоҳ фазли-карами кенг ва билувчи Зотдир”, (“Моида” сураси, 54-оят) дедим.

Муҳаммад Юсуф Абдужалил ўғли таржимаси

Чилонзор тумани “Олтинхонтўра” жоме масжиди имом ноиби