ҚУРЪОНДА ТАКРОРЛАНГАН СЎЗЛАР

276

«Айтинг: „Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар«» (Ал-Исро сураси, 88-оят).
«Ахир, улар (Қуръон ҳақида) фикр юритмайдиларми? . Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо сураси, 88-оят).

Қуръони каримда бир қанча сўз ва тушунча тенг миқдорд ва бир неча маротаба такрорланиб келадики, Қуръон тадқи қотчилари бу нарсага ҳам эътибор берганлар. Мисрлик олш Абдураззоқ Навфал ўшандай сўз ва тушунчаларнинг қатарзда ва қандай миқдорда жой олгани ҳақида „Ал-Иъжазу. Қуръони карим» номли асарида сўз юритиб, бизга бу хусусд батафсил маълумотлар беради.
Қуйида миқдор жиҳатдан тенг бўлган ва мазмунан бир-би рига узвий боглиқ сўзлардан мисоллар берамиз:
Сўз Неча марта такрорланган
Дунё — охират -115
Шайтон — фаришта — 68
Шайтонлар — фаришталар- 68
Ҳаёт — ўлим-145
Бундай мутаносибликлар, ҳайратга солувчи муқобиллик лар бир-бирига мазмунан яқин ёхуд зид сўзлардагина эмас балки нодир ва ажойиб масалаларда ҳам бор.
Масалан: „Ал-Куфр» ва „ал-Иймон» сўзлари Қуръонда 17 мартада такрорланган. „Куфр» ва унинг турли шакллари ҳамда залол (залолатга тушган, тўгри йўлдан адашган)нинг сони 697 (куфр ва турли шакллари 506 та, залол 191 та), Иймон ва турли шакллари ҳам 697 та.
Раҳмон 57 — Раҳим 2 x 57 = 114
Жазо 117 Мағфират 2 х 117 — 234
Ёмонлар (фужжор) 3 Яхшилар (аброр) 2 x 3 = 6
Ой (шаҳр) 12
Кун (явм) 365
Кунлар («явм» сўзининг кўплиги) Осмон (бирликда) 30 7
Салот (намоз — дуо) 99
Буларнинг барчаси ҳали тугалланмаган тадкиқотлар натижасидир. Зеро, Қуръоннинг мўъжизалари тугаб битмайди ва унда ҳали инсоннинг ақл даражаси қамраб ололмайдиган кўп нарсалар бор. Шунинг ўзи Қуръоннинг Аллоҳ каломи эканлигани ва уни инсон зоти ёза олмаслигини кўрсатиб турибди.

quranuz