“Қалблар табиби Муҳаммад алайҳиссалом!” отинойиларнинг Мавлид ойи тадбири ўтказилди

497

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Раббиул аввал ойига бағишланган Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида “Қалблар табиби Муҳаммад алайҳиссалом” мавзусида ўқув-семинар тадбири бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита хотин-қизлар бўлими мутахассиси Н.Минаварова, ЎМИнинг хотин-қизлар бўлими мутахассиси М.Абдуллаева, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Ж.Раупов, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби О.Исмоилов ва бошқа тегишли муасса вакиллари сўзга чиқдилар.

Мавлид тадбири Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.  Маърузачилар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари, ҳаётларини, гўзал ҳулқлари ва сийратларини ҳадислар билан айтиб бердилар. Ул зоти муборакка айтилган саловатлар тадбирни мунаввар этди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Ж.Раупов ўз сўзида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллманинг муборак сийратларини оммага етказиш, ул зотнинг гўзал хулқлари, саодат ва нажотга тўла таълимотларини ўрганишга тарғиб этиш отинойилар ва имом-хатибларнинг айни дамдаги шарафли вазифалари эканлигини таъкидлаб, бу борада доимо фаол бўлишга чақирди. Зеро Расулуллоҳни таниган, ул зотга муҳаббат қўйиб, тўғри эргашган кишидан ёмонлик, бузғунчилик асло чиқмайди.

Мазкур тадбирни алоҳида аҳамият билан юқори савияда ташкил этишда фаоллик кўрсатган Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Одилхон домла Исмоилов ва Шайхонтоҳур тумани бош отинойиси Ф.Сулаймановаларга ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги алоҳида миннатдорчилик билдириб қолади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати