ЎЛИМ КЕЛГАНДА

40

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:

— Мени ўтирғизиб қўйинглар! — деди. Сўнг отасига боқиб: — Сиз нега йиғлаяпсиз, отажон? — деди.

— Сени вафот этиб, сенсиз ёлғиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман!
— Онажон, сиз — чи?
— Фарзандни йўқотиш доғини менга тотдиришингдан…
— Жуфтим, ҳалолам, сен нега йиғлаяпсан?
— Сиз менга меҳрибон эдингиз жуда ҳам! Сизсиз нима қиламан? Бошқа бировга муҳтож бўлишдан қўрқаман!
— Жигарбандаларим, болажонларим! Нега йиғлайсиз?
— Отажон, етимлик аччиғини бошимизга келишидан… сизсиз бечора бўлишни ўйлаб йиғлаяпмиз! — дейишди.

Шунда обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси:

— Болам, сен нега йиғлаяпсан — деди.

— Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётганингизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз узоқ сафарга кетаётганимдан йиғлаяпти?
Қайси бирингиз озуқам (солиҳ амаллар) оз эканлигини ўйлаб йиғлаяпти?
Қайси бирингиз ётар жойим тупроқ бўлишини эслаб йиғлаяпти? Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Роббимга қай юз билан юзланишими ўйлаб йиғлаяпти? Мен Роббимга қай аҳволда юзланаман…. — деди — ю, юзтубан ерга йиқилди. Уни туртиб кўришди, у қимирламади. Жони чиққан эди.