Ўзбекистонлик қория ўз ҳифзи орқали онасига тож кийдирди

181

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари ўтказилган аёллар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018″нинг ғолиблари эълон қилинган эди.

Мусобақа жараёни ва унинг тақдирлаш маъросимини ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан тўғри минглаб юртдошларимиз ва хориждаги мусулмонлар кузатиб бордилар. Кўпчиликнинг ҳавасига содир бўлган воқелик минглаб инсонларнинг кўз ўнгида юз берди.

Тақдирлаш маросими доирасида Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018 нинг Олий ўрин соҳибаси сифатида Нажмиддинова Робия эътироф этилди.

Робия Нажмиддинова Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси бўлиб, мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирлаш маросими жараёнига қориянинг онаси ҳам таклиф этилди. Қориянинг Қуръони карим борасида олган илмлари сабаб, унинг онаси шундай юксак эътирофга сазавор бўлди.

Барчамизга илми сабаб тож кийдирадиган фарзандлар ато этишини Яратгандан сўраб қоламиз.

ЎМИ Матбуот хизмати