Янги Зеландияда ислом

17

Янги Зеландияга илк мусулмонлар  ҳақида 1874 йилда зикр қилинади. Ўшанда Ҳиндистоннинг Гужарот штатидан бир неча оила Янги Зеландияга кўчиб келган эди. Сабаби, Ҳиндистон Англия мустамлакаси бўлгани учун ҳинд мусулмонларини дунёнинг бошқа ерларига кўчириш режаси амалга оширилмоқда эди.

Биринчи мусулмонлар Янги Зеландиянинг савдо маркази бўлмиш  Окленд шаҳрида кичик тижорат билан шуғуллана бошлашди. 2 чи Жаҳон уруши охиригача Янги Зеландияда мусулмонлар сони 100 кишидан ошмаган экан. Шунингдек, кўпчилик бу ерга тижорат билан шуғулланиб сўнгра яна ўз ватанларига қайтиб кетар эдилар.

Умуман олганда 20 асргача Янги Зеландияда мусулмонлар сони аста-секинлик билан ўсган. Ҳисоботларда айтилишича, Янги Зеландияда  1961 ва 1971 йиллар орасида  260 кишидан, 779 кишигача мусулмонлар яшаган экан. Асосан мусулмонлар сони 1980 йилларда анча ўсган. Бунинг сабаби сифатида, Сомали, Косово ва Фиджи давлатларидан муҳожирларнинг оқиб келиши кўрсатилади. 1996 йилга келиб Янги Зеландияда ислом динига эътиқод қилувчи  13. 545 мусулмон қайд қилинган.

Айни вақтда Янги Зеландияда 20. 000 мингга яқин мусулмон яшамоқда. Булардан тахминан 1.000 киши исломни қабул қилган (маҳаллий абориген – маорийлардир) Янги Зеландияликлардир.

Янги Зеландия маҳаллий мусулмонларининг таркиби ранг-барангдир. Аммо асосий босим миллатлар, булар Сомалийликлар, Гужаротликлар, Албанлар (косовалик), Фиджи-ҳиндийлар, Афғонлар,Турклар ва Курдлардир. Шунингдек, Янги Зеландияда дунёнинг бошқа давлатларидан 2.000 мингдан ортиқ талабалар ҳам яшашади.

Мусулмонларнинг кўпчилиги Окленд шаҳрида яшайдилар. Шунингдек, Веллингтон, Крайстчерче, Данидин (Жанубий орол)да ҳам мусулмонлар яшайдилар.

Янги Зеландияда биринчи ислом ташкилоти (Янги Зеландия мусулмонлари ассоциацияси) га 1950 йилда Окленд шаҳрида таъсис этилди.

1976 йилда “Янги Зеландия мусулмонлари ассоциацияси” ва “Анжуман” ташкилоти бир-бирига қўшилди. Ўша вақтда Янги Зеландияда биринчи масжид қурилиши учун қарор қабул қилинди ва 1980 йилда биринчи масжид қурилди. Бу масжидга ҳозирда 500 киши ибодат қилмоқда.

Кейинчалик Окленд шаҳрининг ғарбида яна бир масжид қурилди. Шунингдек, бошқа жойларда ҳам янги масжидлар қурилмоқда. Ҳозирда “Ислом маркази“ фаолият олиб бормоқда. Жумъа кунлари бу марказда 1.000 га яқин ибодат қилувчилар ўз эҳтиёжларини қондиришмоқда. Ҳайит намозларида Оклендда 7-8 минг мусулмон  ибодат қиладилар.

1997 йилда Гамилтон шаҳрида масжид қурилди. 1966 йилда Янги Зеландия пойтахти Веллингтон шаҳрида  янги “Ислом маркази” қурилди. 1985 йилда Жанубий оролдаги шаҳар Крайстчерчеда 500-600 кишилик масжид қурилди.

Янги Зеландиянинг асосий иқтисодий манфаати, унинг Эрон, Қувайт, Саудия Арабистони ва БААга халол гўшт экспорт қилишидир. Шу сабаб, Янги Зеландияда “Халол маҳсулотлари сертфикати хизмати” ташкил қилингандир. Бу ташкилот томонидан бериладиган ҳужжатлар  бутун дунёда тан олинган бўлиб, бу ҳужжатсиз Янги Зеландия гўшт маҳсулотларини экспорт қилаолмас экан.

Тошкент шаҳар Бош

имом хатиби:                       Раҳимберди домла Раҳмонов