Якумама – илонлар маликаси

32

Жанубий Американинг Перу, Боливия, Колумбия давлатларининг чет ҳудудларида яшовчи ҳинду қабилалари Амазонка дарёси яқинида “Якумама” номли гигант илон мавжудлигига ишонадилар. Бу ҳинду қабилаларининг аввалги авлод кексалари ўша гигант илонни кўрганлигини кўп маротаба таъкидлашган. Гувоҳларнинг айтишларича, мазкур гигант илоннинг узунлиги 40 ёки 50 метр, бошининг кенглиги 2 метр атрофида экан. Бу даҳшатли илон кўплаб қишлоқ қорамолларини ютиб юборганлигини айтишади. Қуйидаги сурат паст учаётган аэропландан (бехосдан) сувда сузаётган даҳшатли илонни кўриб қолишганда туширилган. Мутахассислар, сурат асл бўлиб, ундаги мавжудотнинг узунлиги 42 метрдан кам эмаслигини таъкидлашган.