Эрон терма жамоаси насроний капитани билан фахрланади

127

Футбол бўйича Эрон терма жамоасини 2006 йилдан бери биринчи бор насроний капитан бошқармоқди. ”The Guardian” нашрининг  хабар беришича,  2015 йилдан бери, терма жамоа капитани Теҳронлик арман Андраник Теймуран ҳисобланади. “Мен  мусулмон терма жамоасида ўйнайман. Аммо насронийман. Қонимда арман қони оқмоқда. Паспортим эронники ва бу билан мен фахрланаман” – деди футболчи. Терма жамоада мусулмон футболчилар капитанни ҳурмат қилишади. Машғулотларда ва ўйинлардан олдин капитан ибодат қилиши учун алоҳида хона ажратилади.