Энг маърифатли имомлар сараланди

29

Юртимизнинг барча ҳудуларида ўтаётгани каби бугун Жиззах вилоятида ҳам «Энг маърифатли имом» кўрик-танловнинг вилоят босқичи ташкил этилди.

Танлов, анъанага кўра, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

– Бугунги танлов ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилди, – дейди Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов. – Вилоятимизнинг Жиззах шаҳри ва 12 та туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўзларининг илмий салоҳияти, касбий маҳорати, ташаббускорлиги, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш қобилиятини бугунги тадбирда яққол намоён этишди.

Танлов иштирокчиларининг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Табиийки, танловда кимдир ғалаба сурурини туйса, яна кимдир соғлом рақобат муҳитидан фойдаланиб, кейинги тадбирлар учун замин ҳозирлайди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг якдил хулосасига кўра, энг маърифатлилар аниқланди.

“Энг маърифатли имом” танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари:

I-ўрин: Аҳмедов Нарзулло (Жиззах шаҳридаги “Ҳавастлик” жоме масжиди имом-хатиби).

2-ўрин: Мирзақулов Лутфулло (Зомин туманидаги “Боймоқли” жоме масжиди имом-хатиби).

3-ўрин: Абдураҳимов Достон (Арнасой туманидаги “Раҳмон”  жоме масжиди имом-ноиби).

Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Улар:

 “Энг тарғиботчи имом” – Атабаев Абдумутал (Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари).

“Энг таъсирли ижодий иш” – Ҳалилов Умид (Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди имом ноиби).

“Энг хушовоз муаззин” – Раимжонов Муҳаммаджон (Жиззах шаҳар «Нижонлик» жоме масжиди имом-ноиби).

“Энг ишбилармон мутавалли” – Соипов Маматқул (Ш.Рашидов тумани «Қўшчинор» жоме масжиди мутаваллиси).

“Энг миришкор боғбон” –  Нурматов Мирзоҳид  (Зомин тумани «Маърифатли» жоме масжиди боғбони).

“Энг намунали таҳоратхона” –  Валиев Султонхон (“Нижонлик” жоме масжиди  таҳоратхонаси).

“Энг замонавий қоровулхона” – Жиззах шаҳар “Хўжа Нуриддин” жоме масжиди  қоровулхонаси (масжид имом ноиби Ўразов Улуғбек).

“Энг бой кутубхона” – Зомин тумани “Маърифатли” жоме масжиди  кутубхонаси (масжид имом хатиби Равшанов Аброр).

Ғолибларга Жиззах вилоят вакиллигининг эсдалик совғалари топширилди.

Т. НИЗОМОВ

ЎМИ Матбуот хизмати