Швейцария Ислом динини расман тан олишни режалаштирмоқда

389

Швейцария Ислом динини расман тан олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг Социал – демократия партияси раҳбари Кристен Левра  “SonntagsZeitung”га баёнот берган. Кристен Левранинг айтишича, ҳозирда Швейцарияда 400 минг мусулмон яшамоқда. Шулардан 60 мингтаси Швейцария фуқароларидир. Айни вақтда Швейцарияда 240 та масжид фаолият олиб бормоқда. Агарда Ислом динини  Швейцария ҳукумати  тан олса,  диний таълим ва мақсадлар давлат томонидан молиялаштирилади.

 Islam-today