Франк Рибери

208
«Дин – бу шахсий масала. Мен эътиқодли одамман ва исломни қабул қилгач, ўйлайманки, ҳам ақлан, ҳам жисмонан кучая бошладим” – деган эди Рибери World Bulletin`га берган интервьюсида.
Барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Франк Рибери ислом динини 2006 йилда қабул қилган.
 Унинг ўзи бу ҳақида шундай ҳикоя қилади:
 — «Жазоирлик бўлган Ваҳибани кўриб ёқтириб қолдим. У қиз билан танишиб севиб қолганимни, ниятим уйланиш эканлигини билдирдим. Табиийки у мени барча муслима қизлар каби рад этди ва ислом динини қабул қилсамгина бу ҳақида ўйлаб кўришини, бошқа дин вакилига турмушга чиқишига ўзи ҳамда ота-онаси сира рози бўлмасликларини билдирди. Мен ўйлаб кўришим кераклигини айтдим.
Кейинги учрашувимизда Ваҳиба менга «Қуръон» китобини берди ва уни ўқиб кўришимни маслаҳат берди. Мен бу муқаддас китобни ўқиб кўриб анча йиллардан бери топа олмаётганим аллақандай туйғуни ҳис қилдим. Буни тарифлаб бера олмасам керак. Хуллас мен ҳам бахтли кишилар сафига қўшилиб мусулмон бўлдим».
Франк «Тўғри йўл» ни топгач исмини Билол Юсуф Муҳаммадга ўзгартирди.
 «Ваҳибанинг ёрдами билан исломни танидим. Қуръонни ўқидим ва қалбим мазкур буюк дин булоқларидан сув ичди. Исломнинг шарофати билан энг оғир дамларда руҳий ҳаловат топдим…”, дейди у.
Билолнинг тўрт нафар фарзандлари бор. Икки қиз, икки ўғил. Қизларининг исмлари Ҳизия ва Шаҳиноз.
2011 йил 16 — сентябр куни туғулган ўғлининг исми Сайфулислом, 2015 йил 14 — май куни таваллуд топган кенжатойга эса Муҳаммад деб исм қўйган.
2017 — йил охирида Билол Суриянинг харбий тўқнашувлар содир бўлган худудларидаги мактабларга 150 минг евро ҳайрия қилди.
“Дунёдаги ҳар бир бола бахтли бўлишга ҳақли ва биз уларга қувонч бағишлашга ҳаракат қилишимиз керак”, — дейди Билол Юсуф Муҳаммад.
Францияда ҳозирда деярли 5 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилади ва бу Европадаги энг катта кўрсатгичдир. Таъкидланганидек, унинг барча амалларида ислом ақидалари устувор. Масалан, футболчи юртида алькоголсиз бар очди. У ерда хўррандаларга фақат шарбат таклиф этилади. Мазкур барни икки нафар қизларининг исмини қисқартириб, «O’Shahiz»( Шаҳинез ва Ҳизия) деб номлаган.

«Хўжа Аламбардор» жоме

масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов