Устоз ва мураббийлар куни муборак

24

Ривоят қилинишича, имом Бухорий (р.а.) хазратлари Маккаи Мукаррамада таълим бераётган чоғда бир зиёратчи Бухорои Шарифдаги устозлардан салом ва мактуб келтиради. Бу хабарни эшитган Имом Бухорий (р.а.) Бухорои Шариф томонга юзланиб, саломига алик олганларича ҳурмат бажо келтирадилар, сўнгра мактубни икки қўллаб олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан хатни ўқиган эканлар.

Ҳа, азизлар, устоз  бу зотга қанча тариф берсак оз, устозга бўлган ҳурмат, муҳаббатнинг чеки йўқ. У зот ўзига нисбатан меҳрни одоби, таълим-тарбияси орқали юракка йўллайди. Ўқитувчи бўлиш осон эмас. Ҳар бир бола турфа xил дунё. Уларнинг кўнглига йўл топиш, юрагига эзгулик уруғини қадаш кишидан катта матонат талабқилади. Шундай бўлса-да, муаллим бўлишни орзу қиладиган, ҳаётини, куч-қувватини шу йўлга бағишлаганларҳар доим ҳам кўплаб топилади. Устоз  энди мактабга қадам қўйган ўқувчиларни дарсларга мослаштириш усуллари ҳақида сабоқлар беради. Болани ўйин оламидан бирданига ажратиб олиб, ўқишга жалб этиш ўғилқизлар xаёлида машғулотлар жуда зерикарли ва қийин деган тушунча шаклланиб қолишига олиб келади. Уларни таълим жараёнига аста-секин мослаштириш, дастлабки дарсларни кўпроқ ўйин тарзида ўтиш, болаларга саволлар бериб, жавобини топганларни рағбатлантириб бориш орқали яxши натижага эришади.

“Донишмандлар фикрига кўра, болани ўйинга тўғри ўргата билиш маҳорати унга олам сирларини мутолаагақараганда кенгроқ ва ишончлироқ намоён этади”.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз.

  Афсоналарга кўра, машҳур саркарда Искандар Румийдан:

 — “Нечун Арастуни (Аристотель) отангиздан ортиқ иззат қиласиз?” —  деб сўрадилар. Искандар Румий жавоб берди:

 — “Отам гўёки мени осмондан ерга тушурди. Аммо устозим Арасту мени ердан осмонга кўтарди. Яъни отам мени дунёга келмоғимга сабаб бўлди. Устозим илм ва одоб ўргатиб, мартаба ва иззатимнинг ортмоғига сабаб бўлди” – деган эканлар.

Саҳобалардан Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий (разияллоҳу анҳу) ривоят қилишига кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга илтижо қилиб:

 — “Эй Аллоҳ, алим (билимдон)га эргашилмайдиган, ҳалим (оқил)дан эса ҳаё қилинмайдиган бир замон устимга келиб қолмасин!” —  дея олим ва муаллимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда ҳаёт кечиришдан паноҳ сўрар эдилар.

(Имом Аҳмад ривояти)

“Хўжа Аламбардор” жоме

масжиди имом хатиби:

 Раҳимберди   Раҳмонов