“Усмон қудуғи”

104

Усмон (р. а.) серпул, савдогар одам эдилар. Табук ғазотида мусулмонларнинг қўшинини тўлиқ қуроллантирган киши мана шу Усмон бўлдилар. Ибни Исҳоқ  р.а. “Усмон табук жангчиларига шунчалик кўп пул сарфладиларки, ҳеч бир киши у зот баробарида пул сарфлаган эмасдур” — деб ёзадилар. Усмон Расулуллоҳни ҳужраларига минг динор пулни олиб келиб сочиб юборганлар, 950 та туя ва 50 та от ҳадя қилиб олиб келганлар.
Расулуллоҳ ҳазратлари бундай саховатларини кўриб:

 — “Усмон бу иши билан асло зарар қилгани йўқ” —  деганлар. Кейин эса:

 — “Кимки ночор аскарни қуроллантирса ва Рум қудуғини сотиб олиб мусулмонларга ҳадя қилиб юборса, у кишига жаннат насиба бўлади” — деб башорат қилдилар.

Яҳудий унинг сувини сотиб фойдаланарди. Мазкур қудуқнинг ярмини 20 000 танга ва юзта ёш туя баробарига сотиб олдилар. Мусулмонлар ўзларига белгиланган муддатда келиб мазкур қудуқнинг сувидан олиб кета бошладилар. Ҳеч ким яҳудийнинг сувини олмай қўйди. Буни кўриб яҳудий қолган ярмини ҳам жуда арзонга сотиб юборади. Мазкур қудуқнинг ҳаммасини сотиб олганларидан сўнг Усмон р.а. мусулмонларга Аллоҳ йўлида ҳадя қилиб юборганлар.

Мана шу қудуқ ҳозирда мавжуд бўлиб, 1400 йилдан ортиқ давр мобайнида мусулмонларни ширин ва чучук сув билан таъминлаб келмоқда. Қудуқ атрофида масжид ва хурмо боғи мавжуддир. Бу қудуқ ҳозирда “Усмон қудуғи” дея номланади.