Туркия мамлакатга қадимий ёдгорликларни қайтармоқчи

154

Туркия ҳукумати мамлакатдан олиб чиқиб кетилган ноёб ёдгорликларни қайтармоқчи. Бу ҳақда, “Al Jazeera” телеканали хабар бермоқда. Хозирда Туркиядан ўғирлаб кетилган экспонатлар АҚШ, Буюк Британия, Португалия, Дания, Франция, Германия, Греция ва бошқа давлатларда сақланмоқда. Айтилишича, 19 асрда Туркияга кўплаб Француз, Британ, немис  археологлар ташриф буюришган. Уларнинг орасида “Қора археолог” лар ҳам бўлишган. Улар топилмаларни шахсий коллекционерларга сотиб юборишган.