Туркия инсонпарварлик ёрдами бўйича дунё биринчи бўлди

98

2017 йилда Туркия давлати инсонпарварлик  ёрдами  бўйича дунёда етакчи бўлди. Буюк Британия ҳукумати ҳисоботларига қараганда, Туркия 2017 йил 8,07 млрд доллар ҳайрия қилган.

АҚШ 6,68 млрд доллар, Германия 2,99  млрд доллар, Британия 2,52 млрд доллар, Евроиттифоқ 2,24 млрд доллар инсонпарварлик  ёрдами кўрсатганлар.  Айни вақтда дунёнинг 134 давлатида  201 млн киши  инсонпарварлик ёрдамига муҳтождирлар. Уларнинг аксарияти Яман, Сурия, Туркияда яшамоқдалар.