Тунисда муаззинлар мусиқий таълимни олган бўлади

222

Тунис ҳукумати муаззинлар азон айтишдаги сифатни кўтариш учун ажойиб тажриба ўтказмоқчи. Эндиликда муаззинлар  “Мухаммад Рашид”  номидаги Тунис мусиқа институтида тайёргарликдан ўтади. Тунис дин вазири Ахмад Адум, бу тажриба ортидан муаззинларнинг янги авлоди вужудга келишини тахмин қилмоқдамиз, дейди. Махсус режа асосида мутахассислар муаззинларни мусиқа ва фонетика  йўналишида ўқитилади. Бу режа босқичма – босқич бутун мамлакат масжидларини қамраб олишни кўзда тутади,  дейилади хабарда.

islam today