Тошкент шаҳар Бош имоми таъмирланаётган масжидларни бориб кўрди

34

Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов ва ўринбосарлари Эргаш домла Рустамов билан биргаликда, Тошкент шаҳрида таъмирланаётган “Сирожи Солиҳ” жоме масжиди, “Кўкча-оқтепа” жоме масжиди ва “Мирбобо” жоме масжидларини бориб кўздан кечирдилар. Суҳбат давомида шаҳар Бош имом хатиби Раҳимберди домла масжид имомларига ўз маслаҳатларини бердилар.