Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди

697

1 сентябрь куни Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахт Тошкент шаҳрида жамоат транспорти – метро ва автобуслар эрта тонг соат 04:00 дан иш фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалининг сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу қарор аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабулқилинди.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан Ўзбекистонда 1 сентябрни Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни сифатида нишонлаш белгиланган эди.

Манба:muslim.uz