Терроризм ҳавфидан огоҳ бўлайлик

655

21 асрнинг энг катта муаммоларидан бири бу ҳалқаро терроризмдир. Бу фитна кирмаган манзил ва макон қолмади. Қанчалаб инсонлар ҳаёти, ёш болалар, аёллар ва қариялар тақдири бу фитна ортидан мавҳум бўлиб қолди. Биргина Суриядаги фитна сабаб, 600 мингга яқин  болалар ота ва онасиз қолганлар. Уларнинг келажак ҳаёти ва тақдири нима бўлади? Шу саволга ҳар бир инсон жавоб топиши керак бўлади. Аллоҳнинг лаънатига учраган ИШИД гуруҳининг куни битди. Уларнинг ини бузулди. Кўплари ҳалок бўлишди. Аммо баъзилари Сурия ва Ироқ давлатларидан қочиб чиқишга муваффақ бўлишган. Шу қолдиқлар энди – Биз мағлуб бўлмадик ҳали – дегандек, дунёнинг турли давлатларида террор актини амалга оширишмоқда. Куни кеча Испаниянинг Барселона шаҳрида, Россиянинг Сургут шаҳарларида бўлиб ўтган фитналар ўша малъун ИШИД гуруҳи томонидан ижро этилди. Ўнлаб инсонлар ҳалок бўлишди. Куни кечаги ҳабарда Суриянинг Ҳалаб шаҳри террорчи гуруҳлардан озод бўлди, дейилди. Ҳалабдан кетган қонҳўрлар эса бутун дунё бўйлаб тарқалишмоқда. Ўзларининг манфур ниятларини амалга ошириш учун. Шундай экан азизлар, ҳар бир фуқаро ўзининг уйини, маҳалласини, ватанини ҳимоя қилиши фарздир. Огоҳлик биз учун ҳаводек зарур, жондай азиз бўлмоғи лозим. Чунки ўзимиз огоҳ бўлиб турмасак бизни ҳеч ким четдан келиб қўриқламайди. Ёшларимизни ҳам ўзини ва онгини турли ёт ғоялардан асрашимиз керак. Буюк шоир ва аллома А. Навоий  огоҳлик  ҳақида “Ҳайрат ул-аброр”да  ёзадилар:

Ҳар нафасинг ҳолидин огоҳ бўл,
Балки анга ҳуш ила ҳамроҳ бўл…
Ғафлат агар бўлса бу ишдин, даме,
Ким йўқ анингдек кишига мотаме.

Ҳа, азизлар, кимки огоҳ ва ҳушёр бўлса бу инсонга мотам, ҳафагарчилик ва азият бегонадир. Азиз юртдошлар! Келинглар огоҳ ва ҳушёр бўлайлик. Шу ватан барчамизники униасраб авайлайлик. Токи осмонимиз мусаффо ва еримиз тинч бўлсин.

“Хўжа Аламбардор” жоме

масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов