Таровиҳ намозларига келувчи фуқаролар диққатига!

137

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу ойни тинчлик-хотиржамлик ва кўтаринки руҳиятда ўтказиш учун барча тегишли ташкилотлар астойдил хизмат қилмоқдалар.

Шу муносабат билан  Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автоҳалокатлар ва бошқа нохушликлар юз беришининг олдини олиш ҳамда йўлнинг қатнов қисмида автомобиллар тирбандлиги келиб чиқишига йўл қўймаслик мақсадида Тошкент шаҳрида таровиҳ намозлари пайтида ҳурматли намозхонлардан масжидлар аторофи ва масжид худудидан 150 метр масофада автомобилларни қўймасликларини сўрайди.

Масжидлар атрофида автомобилларнинг бетартиб қўйиб кетилиши натижасида жойларда бир қанча ноқулайликлар туғилмоқда, йўллар беркилиб қолиб, фавқулодда турли вазиятларда ҳаракатланаётган автомобилларнинг ўтишига қийинчилик туғдитрмоқда.

Азизлар, барчамизнинг мақсадимиз, бу улуғ ойни хурсандчиликда, ҳаловатда ўтказишдир. Шундай экан, бизнинг хавфсизлигимиз, хотиржамлигимиз учун ўрнатилаётган тартиб қоидаларга амал қилайлик.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати