Тарихда ўтган 29 мусулмон аёл ҳукмдор

273

1.Малика Арва Сулайхий (1067 — 1138) бу аёл Яман  ҳукмдори  бўлган. Бу аёл Қуръони карим,  ҳадиси шариф ва фиқҳни яхши билган. Малика Арва жуда ҳам ақлли ва тадбиркор бўлгани учун,  Ямандаги Фотимийлар сулоласидан чиққан энг биринчи зукко аёл сифатида гавдаланади.

  1. малика Ситтал – Мулк. Фотимийлар ҳукмдори Халифа Хокимнинг синглиси бўлиб, 11 асрда Яманда ҳукмдорлик қилган.
  2. Инонж Хотун. Салжуқийлар султон хоними. 12 асрда ҳукмдорлик қилган.
  3. Деҳли султон хоними Розият Хоним 1232 йиллар ҳукмдорлик қилган. Маликанинг отаси султон Илтутмиш бўлган. Малика отасидан султонликни мерос қилиб олган тарихдаги ягона аёл ҳисобланади.
  4. 1250 йил Миср султони Малик Солих вафот этгач, мамлуклар султоннинг беваси Шажарат Дурни султон хоним қилиб сайладилар. У 80 кун султонлик қилгач, мамлуклар бева хотинни эрга тегишга мажбур қилишади. Натижада малика ўзининг устози Ойбакка турмушга чиқади. Аммо салтанатни ўзи бошқараверади.
  5. Эроннинг жанубидаги кирмон давлатини бошқарган Туркон Хотун (1257 – 1281) йиларда ҳукмронлик қилди. Малика 20 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган.
  6. 1263 йилда Хулогухон буйруғи билан Форс давлатига Абиш Хотун ҳукмдор бўлади. Малика 22 йил давомида ҳукмдорлик қилган. 1286 йил касалликдан вафот этган.
  7. Эроннинг Луристонини Давлат Хотун бошқарган. У хуршидийлар сулоласини 14 ҳукмдори ҳисобланган.
  8. 1338 йил Чингизхон авлодларидан бўлган Сотти Бека ҳукмдор бўлган.
  1. Дунди Хотун Жалоирийлар ҳукмдори бўлган. 1410 йил тахтга ўтирган. 1416 йилларда вафот этган. Малика 5 йил давомида ҳукмдорлик қилган.
  1. (1347 1388) йиллар орасида  (42 йил) малдив оролларида  3та аёл ҳукмронлик қилган.
  2. Хадича Хотун. Малика Малдив ороли султони Жалолиддин Умарнинг қизи бўлган. Хадича хотун 33 йил ҳукмдорлик қилган. Унинг эри вазир бўлиб ишлаган.
  • (1379 1383) йиллар орасида Хадича хотун вафотидан сўнг, унинг синглиси Султон Марямхон ҳукмдор бўлган.
  1. (1383 1388)  йиллар орасида султон Марямхон қизи султон Фотима Ойин ҳукмдор бўлган.
  • Россия ҳудудида Қосимийлар сулоласи вакили 1679 йил Фотима султон бегим ҳукмдорлик қилган. Бу салтанат ҳозирги Москва шаҳридан 250 км. узоқликда жойлашган.
  1. Суматра оролида Аче султонлигини 1641 – 1699 йиллар орасида, 58 йил аёл ҳукмдорлар бошқарган.
  • Сафияддин Тож Алам (1641 — 1675),
  • Нақияддин Нур Алам (1675 — 1678),
  • Закияддин Иноят шоҳ (1678 — 1688),
  • Зийнаддин Камалат шоҳ (1688 – 1699) йилларда ҳукмдорлик қилишган.
  • Бхопал султонлигида 1819 йил Назира Мухаммадхон ҳукмдор бўлган. Малика Искандар бегимнинг қизи бўлган. 1837 йил инглизлар босими остида ҳукмдорликдан кетган.
  • Бхопал султонлигида (1901 1926) йиллар орасида Султон Жаҳон бегим ҳукмдорлик қилган.
  • Беназир Бхутто (1988 – 1990), (1993 — 1996) Покистон Ислом Республикаси бош вазири бўлган.
  • Шайх Хасин Вазед (1996 — 2001) Бангладеш бош вазири.
  • Атифа Яхёга (2011 — 2012) йилларда Косова Республикаси президенти.
  • Мегавати Сукарнопутри (2001 — 2004) йиллар Индонезиянинг 5 президенти.
  • Тансу Чиллер Туркия давлати бош вазири бўлган.
  • Роза отунбаева Қирғизистон президенти.
  • Холида Зиё (1991 — 1996) ва (2001 — 2006) йиллар Бангладеш Бош вазири.
  1. Умми Хон (1774 – 1801) авалар давлати султони бўлган.

 

 «Хўжа аламбардор» жоме

масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов