Саудия қироли диний ва дунёвий уламоларни мукофотлади

140

Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз Сауд қирол Файсал номидаги ҳалқаро мукофот ғолибларини тақдирлади. Бу ҳақда  “ Saudi Gazette” нашри хабар қилган. Ғолиблар беш йўналиш бўйича аниқландилар:

1.       “Араб тили ва адабиёти”

2.       “Тиббиёт”

3.       “Исломшунослик”

4.       “Фан”

5.       “Исломга хизмат”.

Ғолиблар АҚШ, Буюк Британия, Тунис, Иордания ва Индонезия давлатларидан танлаб олинди. “Исломга хизмат” йўналишида Индонезиялик олим Ирванди Джасвир ғолиб бўлиб, у маҳсулотларда ҳалол бўлмаган компонентларни топишда катта хизмат қилган. “Исломшунослик” йўналишида Иорданиялик олим Башар Асвад лойиқ топилди. Ғолибларни ҳар бирига 200 гр олтиндан ясалган кўкрак нишони ва 200 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи берилади.