Саудия Арабистони Катарни оролга айлантирмоқчи

59

Саудия ҳукумати сайёҳликни ривожлантириш учун Катар билан орадаги чегарада канал қазиб Катарни оролга айлантирмоқчи.  Бу ишга Саудиянинг 9 компанияси жалб этилади. Бу ишга бир йил вақт кетиши айтилмоқда. Айни вақтда Ар – Риёд томонидан рухсат кутишмоқда. Бу лойиҳага 2.8 млрд. Саудия риёли сарфланади.

Каналнинг кенглиги 200 метр, чуқурлиги 15 – 20 метр, узунлиги 60 км. га етади. Канал порт шаҳри Салво билан Хур ал-Адид туманини боғлайди. Канал қирғоқларига курорт,  дам олиш зоналари  ва эркин савдо ҳудуди барпо этилади. Шунингдек, канал фақат Саудияга тегишли бўлади. Чунки бу ҳудуд Саудия билан Катарни орасини  бор йўғи 1 км масофа ажратиб туради.