Саудия Арабистонида кинофилмлар бошланди

182

Кеча Саудия арабистонида 40 йил ичида биринчи бор кинотеатрлар иш бошлади. Кеча Ар – Риёд шаҳрида 600 кишидан иборат гуруҳга “Қора пантера” филми  қўйиб берилди. 2030 йилга бориб Саудияда 350 кинотеатр ва 2.5 минг заллар очилиши кўзланмоқда. Бу ишлар ҳукуматга келажакда 24 млрд. доллар фойда келтириши мумкин. Шунингдек, 30 минг иш ўринлари яратилади. Саудиянинг 15 шаҳрида 100 дан ортиқ киномарказлар қурилади. Бу лойиҳага ҳукумат 64 млрд. доллар тиккан.