Сайёрамизнинг энг кекса инсони

279

Бразилияда 129 ёшли инсон дунёдаги энг ёши кекса инсон сифатида эътироф этилмоқда, бу ҳақда  The Telegraph  нашри хабар бермоқда. Унинг исми Хосе Агинело дос Сантос бўлиб,  расмий ҳужжатларда унинг туғулган йили 1888 йил 7 июл санаси кўрсатилган. Бу киши Бразилиянинг шимолидаги Педра – Бранка шаҳрида истиқомат қилади. Ҳозирда у ўзини соғлом ва тетик сезмоқда. Унинг айтишича, ота – онаси қул бўлишган. Унинг ўзи ҳам қулликда яшаган. У ҳеч қачон уйланмаган. Фарзандлари ҳам йўқ.

islam today