Расулуллоҳ қайтарган қазаъ нима?

74

Афсуски, баъзи ота-оналар хорижга кўр-кўрона тақлид қилиб, фарзандларига “Жумонг”, “Ишани”, “Роналдо”, “Месси” деб от қўймоқда. Бу ҳам етмагандек, дилбандининг кўринишини ҳам ўшаларга ўхшатишга интилади. Фарзандининг соч турмаги-ю кийим-кечагини эътиқодимизга, мусулмончиликка мутлақо зид бўлган кўринишга келтиради.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар. Нофеъдан: “Қазаъ нима?” деб сўрадим. У: “Ёш бола сочининг бир қисмини олиб, бир қисмини қолдириш”, деди (Имом Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, у ўша қавмдандир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлида собит қадам қилсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади.