Расулуллоҳ ёшликларида борган манзиллар (Албатта ўқинг)

75

Бусра шаҳри, бу шаҳар Бусра Шомий ҳам деб аталади. Бу табаррук шаҳар Суриянинг Дамашқ шаҳридан 140 км узоқда жойлашган. Бу шаҳар эрамиздан олдинги 14 асрда ҳукмронлик қилган Фиръавн Тутмос-3  давридан бери машҳурдир. Ўз даврида бу шаҳар Наботийлар шоҳлигининг иккинчи пойтахти ҳисобланган. Рим императори Троян даврида бу шаҳарни Араб вилояти пойтахти дея ҳисоблашган. 634 йил Бусра шаҳри Ҳолид ибн Валид р.а. томонидан фатҳ қилинган. Бу шаҳарга Расулуллоҳ ёшликларида борганлари сабаб эътиборга сазовордир.