Расулуллоҳ борган Бухайро ибодатхонаси

54

Сизга маълумки, Расулуллоҳ ёшлигида амакилари Абу Толиб билан Сурия (Шом) га  саёҳатга чиқадилар. Уларнинг карвонлари дам олиш учун Бухайро роҳиб ибодатхонаси олдида тўхтайдилар. Роҳиб Буҳайро карвонни кўздан кечираётиб, бир нарса унинг  эътиборини тортади. Карвон устида бир парча булут сузиб юрар эди. Карвон юрса юрар, тўхтаса, тўхтар эди. Буни кўрган роҳиб Буҳайро карвон аҳлини дам олишга таклиф қилади. Расулуллоҳнинг элчи бўлишларини биринчи башорат берган киши роҳиб Буҳайро бўлган.