Рамазон Қодиров Чеченистонда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак уйларининг нусхасини ташкил этишини эълон қилди

416

Тез кунларда Чеченистонда  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Макка мукаррама шаҳрида яшаган уйларига ўхшаш уйнинг нусхаси қурилади.  Чеченистон Республикасининг матбуот  хизмати  ҳабар  беришича, бу масала Мавлиди шариф кунини ўтказиш учун бўлган йиғилишда айтиб ўтилган. Чеченистон Республикаси раҳбари Рамазон Қодиров, ҳукумат бошлиғи Абу Бакр Эделгериевга бу ҳақда топшириқ берган. Шунингдек, дин арбобларига масжидларда   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва одатлари ҳақида кўпроқ маълумот бериш кераклигини айтган.

                                                                                                            Islam-today