Покистон уламолари терроризмга қарши фатвони имзоладилар

308

Покистонлик 2 мингга яқин уламолар  терроризмга қарши фатвони имзоладилар. Ҳужжатда  “Бомбали камар тақиб ўз жонига қасд қилиш”, ислом динининг олтин тамойилларига  зид бўлган ҳаракат эканлигини баён қилганлар. Фатвони Покистон президенти Мамнун Ҳусайн ҳам  қўллаб – қувватлаб, барқарор ва мўътадил мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам пойдевори бўлишини таъкидлади. Ҳабарда айтилишича, 2000 йилдан буён Покистонда камар тақиб олган террорчилар дастидан 10 минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлишган. Терроризмнинг ҳар қандай кўринишини манъ қилувчи фатволар қарийб барча мусулмон давлатларида чиқарилган эди.

islam today