Покистонликлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ўтказиладиган ҳажвия (карикатура) га қарши намойиш ўтказишди

76

Покистонда 10 мингга яқин намойиш қатнашчилари, Нидерландиялик парламент вакили Герт Вилдерс томонидан  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ўтказиладиган  ҳажвия (карикатура) мусобақасига ўз эътирозларини билдиришмоқда. Бу ҳақда “Ассошиэйтед пресс” нашри хабар бермоқда. Намойиш,  “Биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматини сақлаш учун барча нарсага тайёрмиз” шиори остида ўтказилмоқда.

Покистон ҳукумати Нидерландия сиёсатчисининг бу ишини қоралади ва бу каби ишлар ислом динини ҳақоратлашга тенгдир, дея баёнот берди.

Нидерландия ҳукумати Герт Вилдерснинг бу ишини таъқиқламоқчи эмас, уларнинг фикрича таъқиқлаш сўз эркинлигини бузиш демакдир.

ir