Палермо соборида араб ёзуви

100

Италиянинг Палермо шаҳри соборида ўрта асрларнинг ажойиб иншооти мавжуд. Қачонлардир бу жой Византия православ ибодатхонаси  бўлган. Кейин масжидга айлантирилган.  Кейин эса насроний черкови бўлган. Ушбу боғлиқликлар сабаб, ибодатхона турли хил услублар (готик, классицизм, барокко ва араб-норман услуби) да қурилган.

Византия устунларнинг бирида араб ёзуви мавжуд. Араб ёзуви 820-1070 йил ёзувларига мосдир. Устунда Қуръони карим Аъроф сурасининг 54-ояти ёзиб қўйилган:

إِنَّ رَبَّكُمُ اللّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ يَطْلُبُهُ حَثِيثاً وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومَ مُسَخَّرَاتٍ بِأَمْرِهِ أَلاَ لَهُ الْخَلْقُ وَالأَمْرُ تَبَارَكَ اللّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ

Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир.

Қачонлардир бу ерда буюк “Балхарма” – Палермо масжиди бўлган. Қизиғи, кейинчалик бу масжид насронийлар черкови бўлган, аммо бу ёзув ўчириб ташланмаган.