Оммавий маданият – маданиятимиз кушандаси

314

Оммавий маданият атамаси 20 аср ўрталарида тарқала бошлади. Бу атама ўзида жуда кўп нарсани жамлайди. Инсонлар ўртасидаги ўзаро ришталарни бузадиган, жамиятни беқарорлаштирадиган, фуқароларни ватанга бўлган мухаббатдан мосуво қиладиган пухта ўйланган режадир. Ҳар ким ўзи учун яшасин, ҳамма нима ҳоҳласа қилиши мумкин, деган ғоялар остида сиёсий кучлар мақсадлари яширингандир. Дунё ҳалқларининг  ўз маданиятлари ва менталитетлари бор. Уларни ўрнига нафс – шаҳватни қўзғатадиган, бузуқлик ва беҳаёликни тарғиб этувчи янги бир маданиятни олиб кириувчи кучлар яҳшигина иш қилишган кўринади. Чунки, айни вақтда “Оммавий маданият” касаллиги кириб бормаган манзил қолмади. “Оммавий маданият” ғоясини сиёсий кучлар яратгани ҳақидаги манбаларга эътибор қаратсангиз:                                                 “Оммавий маданият” ибораси XX асрнинг иккинчи ярмидан (1950-1960 йй.) қўллана бошланган бўлса-да, унинг тарихий илдизлари жуда узоқдир. “Оммавий маданият”нинг тарқалиши макон ва замонда турлича кечган. Қадим даврларда ҳам “оммавий маданият”ни тарқатиш билан шуғулланилган. Ўша замонларда бу иш билан банд бўлган махсус хуфия идоралари ташкил этилган. Шунингдек, савдогарлар, сайёҳлар, олимлар ҳам бу ишга жалб килинган. Айрим ҳолларда “оммавий маданият” уруш, босқинчилик, зўравонлик, мажбурлаш йўли билан ўзга юртларда жорий этилган.

“Оммавий маданият” ўзига хос ривожланиш йўлини босиб ўтганига Америка Қўшма Штатларини мисол келтириб ўтамиз. Турли миллат ва элатларнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари тўқнаш келган АҚШ давлат геосиёсий хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида маданиятларни яқинлаштириш оркали миллатлар ўртасидаги тафовутни йўкотган ва “америкалик” деган ягона миллатни шакллантириш сиёсатини олиб борган эди. Бу сиёсат АҚШ давлатининг яхлитлигини ҳимоя қилишга асқотган бўлса-да, аммо унинг оқибатида неча ўнлаб миллат вакилларининг катта сиёсат қурбонига айланиб, йўқ бўлиб ёки “ютилиб” (Қ.К.) кетганини эътиборга олсак “оммавий маданият”нинг соф сиёсий тушунча экани яққол маълум бўлиб қолади.”

“Оммавий маданият” га эргашганлар қуйидаги жадвалга асосан яшай бошлайди. Яни, бизнинг ота боболаримиздан қолган маданий ва маърифий меросимизни “Тушунчалар” дея номласак, маданиятимиз зиддини “Оммавий маданият” дея номлаймиз. Шунда ҳаётимизнинг мазмуни бўлган одоб ва тарбия тушунчалари билан нафсу – шаҳват одатлари орасидаги тафовутни англайсиз.

Тушунчалар “Оммавий маданият”
Исрофгарчилик Бойлик белгиси
Ёшлик Тез ўтиб кетади, лаззатланиб қолиш керак
Вафо, Садоқат Эскилик сарқитлари
Ҳаё, Ибо Аҳловсизлик
Инсоф қилиш Имкониятни бой бериш
Саховат Бойликни мақсадсиз совуриш
Яҳши ота Бола қўлига катта пул берувчи сабаб
Оила Шахс эркинлигини бўғувчи занжир
Ҳиёнат Эркинлик аломати, кечирилиши лозим иш
Ҳудбинлик Ўзи учун яшаб қолиш,оила учун қайғурмаслик

Ҳозирги замонда ушбу “Оммавий маданият” оқими дунё бўйича кезмоқда. Унинг ёмон таъсири бизнинг мамлакатимизда ҳам баъзан кўриниш бермоқда. Ёшларимизни билиб — билмай ўша ноқобил маданият ходимига айланиб қолишидан огоҳлантириб туришимиз лозимдир. Токи эрта афсусда қолмайлик.

“Хўжа Аламбардор” жоме

масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов