Олимлар

35

Аллома Абу Фазл Бурҳоний табиб бўлган “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради:

“Бир одамни ҳузуримга олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб ёмон ҳид тараларди. Мендан бу касалликнинг давоси борми деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан:

— “Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?” —  деб сўрадим. У ажабланиб:

— “Нега бу хулосага келдингиз” —  деди. Мен:

— “30 йилдан бери табиблик қиламан ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимни ёки олимни кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим” —  дедим. У:

— “Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди” —  деди.