Озарбайжоннинг Габаласи ислом дунёсининг сайёҳлик пойтахти этиб сайланди

252

Озарбайжоннинг Габала шаҳри ислом дунёси  2020 йилдаги сайёҳлик пойтахти этиб сайланди. Бу ҳақда,  Ислом ҳамкорлиги ташкилоти сайтида эълон қилинди. Қарор эса  ИҲТнинг Бангладешда бўлиб ўтган  10 — чи Конференциясида қабул қилинган. Бундан олдин 2016 йил ислом дунёси сайёҳлик пойтахти деб,  Туркиянинг Кўнё шаҳри тан олинган эди. 2017 йил Мадинаи мунаввара, 2018 йил эса Эроннинг Табриз шаҳри ислом дунёси сайёҳлик пойтахти деб тан олинган.

Айтиш жоизки, Габала Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидандир. 600 йил давомида қадимги Қафқоз (кавказ) Албанияси пойтахти бўлган. Замонавий Габала шаҳри Доғистон ва Грузия давлатлари чегараси яқинида жойлашган.