Элимизга баҳор келди. Фасллар келинчаги. Юртимиз ободлиги ва маҳаллаларимиз зийнати учун байрам олди ҳашари уюштирилмоқда. 2018 йил 18 март куни Тошкент шаҳар Камолон маҳалласи “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида ҳам ҳашар бўлиб ўтмоқда. Маҳалла ва масжид ҳудудлари чиқиндилардан тозаланиб, дарахтлар буталиб, таглари охакланди. Масжид боғига турли гуллар кўчати уруғлари экилди. Масжид ҳонақоҳ ичи, ойналари, ҳовлиси ва кўча тарафи яхшилаб тозаланди. Таҳоратхона ва мустаҳабхоналар ҳам тартибга келтирилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алалйҳи васаллам: — “Поклик иймондандир” – деганлар. Шу маънода ички ва ташқи муҳитни поклашга ҳаракат қилдик.

 Аллоҳим, юртимизга байрам шукуҳини зиёда қилсин. Ҳалқимизга баракасини ёғдирсин. Омин!

Азимов С.