Мянма раҳбарлари Оксфорд шаҳри фуқароси фахрий унвонидан махрум қилинди

249

Давлат маслаҳатчиси ва Мянманинг раҳбарларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи Оксфорд шаҳри Freedom of the City  фуқаролигидан махрум қилинди. Independent хабар беришича, бунинг сабаби, Роҳинжа ҳалқи атрофидаги ниқирозга нисбатан қаттиқ жавоб дея баҳоланди. Оксфорд шаҳри хокими, зўравонликка кўз юмган шахсларга бу мукофот ортиқчадир, дея баёнот берди. Мянмадаги инқироз туфайли юз минглаб мусулмон Роҳинжалар қочишга мажбур бўлишган. Уларнинг кўпчилиги, тахминан 600 мингга яқини қўшни Бангладеш давлатига қочиб ўтишган.

islam todey