Мухаммад Салох айни вақтда дунёнинг энг кучли футболчиси

173

“Ливерпул” футболчиси Мухаммад Салох айни пайтда дунёнинг энг кучли футболчисидир. Бу фикрни Англия яримҳимоячиси Стивен Жерард  “BT Sport” телеканалига айтган. “Мухаммад Салохни Месси ва Роналду билан тенглаштириш балки нотўғридир. Чунки улар узоқ вақт ўз кучларини намойиш қиишмоқда. Аммо айни пайтда Мухаммад Салох дунёнинг энг кучли футболчисидир” – деган Стивен Жерард. 25 ёшли Мухаммад Салох 49  ўйинда 47 гол урган. Агар солиштирсак, Месси 45 ўйинда 42 гол урган, Роналду эса 39 ўйинда 42 гол урган.

ir