Мухаммад – исми расман Исроилда энг оммабоп исмдир

73

Исроилда энг оммабоп исм мусулмонларнинг исми экан. Исроил ҳукумати мамлакатдаги энг машҳур ва оммабоп исм Мухаммад исми эканлигини маълум қилишди. Исроил аҳоли ва иммиграция агентлигининг ҳисоботида айтилишича, 12 ойда 168.000 минг болалар туғулган бўлиб, уларнинг ичида Мухаммад исми истеъмоли бўйича 1 чи ўринда экан. Ундан кейин Юсуф, Ариэл, Умар, Одам, Довуд, Дониёл, Лави, Эйтан ва Ури.

Аёлларнинг исми бўйича, Тамар, Авигейл, Марям, Сора, Адел, Яэл, Ноа, Шира ва Лия исмлари кўпроқ қўйилар экан. Қизиқарли жиҳати шуки, Мухаммад исми Исроилда 5 йил кетма-кет машҳур ва оммабоп бўлди. Шунингдек, Мухаммад исми дунёда ҳам энг кўп қўйиладиган исм эканлиги маълумдир.