Миср қироли қўл соати рекорд нархда 912.5 минг долларга сотилди

245
БААнинг Дубай шаҳрида савдо аукционидаги “Christie’s” уйида Миср қироли соати рекорд нарх 912.5 минг долларга сотилди. Бу нарх Яқин Шарқ савдо аукционларида рекорд даража ҳисобланади. Соатнинг бошланғич нархи 800 минг доллар бўлган.  Соат Швейцариянинг  “Patek Philippe” маркали соати бўлиб, корпуси 18 каратли олтиндан ясалгандир. Соат 1944 йилда алоҳида қирол оиласи учун ясалгандир. Соат юзасида қирол тожи ва қиролнинг исми биринчи ҳарфи ёзилгандир.

ir