Маҳалламиз обод бўлсин

584

Ҳар йили 7 август куни Ўзбекистонда маҳалла куни нишонланади. Маҳалла бу энг аввало бизнинг юзимиз, ор-номусимиздир. Ўғил уйласак, келинни қайси маҳалладан экан деб сўраймиз. Қиз узатсак куёвни қайси маҳалладан деб сўраймиз. Бир нохуш воқеа ёки яҳшиликни эшитсак ҳам қайси маҳаллада экан деб қизиқамиз. Маҳалла ўша маҳаллада яшовчи фуқароларни даражасини англатади. Уларнинг тавсифини билдиради. Маҳалла аҳли ўзаро бирдамликда, тотувликда яшашликлари лозим. Турли низо ва муаммолар шу маҳалла аҳлини ёш бўлсин, катта бўлсин обрў ва иззатига салбий таъсир кўрсатади. Демак маҳалланинг шарафини маҳалла аҳли юксалтиради. Ёшлар ўзларидан катталарга ҳурмат ва эъзозда бўлишлари вожибдур. Маҳалланинг озодалигига, тозалигига ва кўркамлиги учун ҳаракат қилмоқликлари зарурдир. Ўзбекистонда барча маҳаллалар обод бўлиб  яшнамоқда. Кундан кун зиёлашиб бормоқда.

“Хўжа Аламбардор” жоме

масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов