Машҳур футболчининг ҳайратли иши

56

Лондоннинг “Челси” футбол жамоси ярим ҳимоячиси Нголо Канте “Кардифф” жамоаси устидан қозонилган (4:1) ажойиб ғалабани нишонлаш учун Париж шаҳрига бормоқчи бўлади. Аммо насибага кўра, у поезддан кечикиб қолади ва шом намозини адо қилиш мақсадида яқиндаги масжидга киради. Чунки, Нголо Канте мусулмондир.

Уни масжид аҳли таниб қолади ва бир йигит Нголо Кантени меҳмонга таклиф қилади. Канте таклифни қабул қилади.

Канте учта янги танишлари билан кечки овқатни бирга тановул қилишади. Англия футболи борасида фикр алмашишади ва дўстлар суратга тушишади.