Малвия минораси

100

Бир пайтлар Ироқ давлатининг Самарра шаҳрида дунёдаги энг катта “Малвия” масжиди ва минораси мавжуд бўлган. Бу масжид ўзига бир вақтнинг ўзида 80. 000 мусулмонни сиғдира олган. Масжид минораси айлана ўрамга ўхшаш бўлиб, 9 асрда Халифа Мутаваккил даврида қурилган. Минора бўйи 52 метрни, эни эса 33 метрни ташкил қилади. Масжид даврлар ўтиши билан секин – аста бузула бошлаган. 11 асрга келиб фақат минора сақланиб қолган.