Макка. Харам масжидидаги тўсиқлар олиб ташланди

106

“Saudi Gazette” нашри хабар беришича, Макка шаҳридаги Муқаддас Масжидул Харом ҳудудида қўйилган тўсиқлар олиб ташланган. Бугун сешанба кунидан бошлаб тавоф қилувчилар бемалол ҳаракатлана оладилар. Бу тўсиқлар “Зам – зам” қудуғини таъмирлаш ишлари учун қўйилган эди. Энди эса таъмир тугади, дейди икки муқаддас масжид ходими Абдураҳмон Судайсий ҳ.ҳ..  Таъмирлаш ишларида 1000 нафар ишчи 3000 кв метр майдонда  ишладилар. “Зам – зам”  қудуғи Каъбатуллоҳдан 20 метр нарироқда жойлашган бўлиб, дунёдаги энг қадимги қудуқ ҳисобланади. “Зам – зам” қудуғининг ёши 5 000 йилга тенгдир. Қудуқ чуқурлиги 30 метр бўлиб, бир сонияда (секундига) 18.5 литр сув тортиб олинади.

ir